Ушбу монографияда енгил углеводородлардан ароматик углеводородлар олиш бўйича мамлакатимизда ва ҳорижий давлатларда олиб борилаётган кўп сонли илмий тадқиқот ишларининг натижалари умумлаштирилган. Бундан ташқари монографияда турли усулларда турли таркибли ЮКЦ катализаторлари композициясини синтез қилиш, уларнинг физик-кимвий ва текстур хоссаларини ўрганиш натижалари асосида ароматлаш унуми ва селективлиги юқори бўлган катализаторлар атрофлича ўрганиб чиқилган ва нефть йўлдош газларидан ароматик углеводородлар олиш технологияси ѐритилган. Монография магистрлар, аспирантлар, илмий тадқиқотчилар ва шу соҳада ишлайдиган илмий ҳамда илмий - техник ходимлар учун мўлжалланган.